Узб

“Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларни миллий даражада баҳолашнинг натижалари” мавзусида вебинар ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларни миллий даражада баҳолашнинг натижалари” мавзусида вебинар ўтказилди.

1186

30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан Бош прокуратура Академияси ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш миллий тизимига жалб қилинган вазирлик ва идоралар вакиллари учун “Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларни миллий даражада баҳолашнинг натижалари” мавзусида навбатдаги вебинар (“Zoom” конференция шаклида) ўтказилди.
Вебинарда Бош прокуратура ва Департамент ходимлари, Марказий банк, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекция, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон лизинг берувчилар Ассоциацияси ходимлари ҳамда уларнинг қуйи турувчи ва назорат остидаги ташкилотлар ва хусусий сектор вакиллари (жами 127 нафар шахс) иштирок этишди.