Узб

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Н. “Гўзалкент” МФЙ ҳудудидаги нотурар жойнинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 1 280 кг истеъмолга яроқсиз ёғ, 110 кг чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан жами 100 литр қўлбола ёғ, 29 кг чигит, 1 дона электр двигатель, жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.