Булунғур туманида кўп қаватли турар жой биносидан уй сотишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари аниқланди
34
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.С.” МЧЖ раҳбари Ш.Б. фуқаро Ш.Х.нинг ишончига кириб, “Булунғур” МФЙ ҳудудида қурилишни амалга ошириши учун рухсатномаси бўлмаса-да, гўёки ушбу манзилда кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуришини айтиб, унга 54 кв. метрли уйни эгалик ҳуқуқи асосида расмийлаштириб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.