Узб

Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда

Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда

8
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармони билан алкголь ва тамаки бозорини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича вазифалар берилган эди.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи жорий йилнинг 7 июнь куни  Бирлашган Араб Амирлигининг “Industrial Innovation Group” ҳамда маҳаллий бозорда IT-соҳасида етакчи бўлган “Center for Digitel Technology and Innovation Ltd” компаниялари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Industrial Innovation Group” компаниясининг акциз маркаларни қалбакилаштиришга чек қўйиш мақсадида, унинг ҳимоя даражасини ошириш усуллари ҳамда акциз маркалар ҳисоби ва ҳаракатини кузатиш имконини берувчи “TRACK & TRACE” ахборот тизими бўйича тақдимоти билан танишилди.

Шунингдек, “Center for Digitel Technology and Innovation Ltd” компаниясининг этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси 
ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизими бўйича тақдимоти кўриб чиқилди.

Департамент бошлиғи соҳани рақамлаштиришда маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимини яратиш бўйича таклифларини берди.

Учрашув якунида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.