Узб

Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раислигида ёқилғи – энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича шаҳар штабининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

74
Тошкент шаҳар прокуратурасида Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раислигида ёқилғи – энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича шаҳар штабининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Рахмонов, Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров, "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи И.Нематуллаев, шаҳар прокурори Э.Юлдашев, Департамент, МИБ ва Солиқ бошқармаси бошлиқлари, туман прокурорлари ва ИИБ бошлиқлари иштирок этди.

Ўтказилган йиғилишда энергоресурсларни талон - торож қилиниши олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида бир қатор топшириқлар берилиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш  устувор  вазифа сифатида қаралиши таъкидланди.