Узб

Наманган вилоятида жуда кўп миқдордаги этил спиртини ноқонуний муомалага киритган корхоналар аниқланди

Наманган вилоятида жуда кўп миқдордаги этил спиртини ноқонуний муомалага киритган корхоналар аниқланди

67
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда "E.l.", "G.Е." ва "E.M." МЧЖ раҳбарлари антисептик маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида биржа савдолари орқали жами 102,7 млрд сўмлик 4 025 тонна этил спиртини харид қилиб, амалда антисептик маҳсулотларини ишлаб чиқармасдан этил спиртини бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, "A.F." МЧЖ раҳбари А.А. биржа савдолари орқали хариид қилинган 34,8 млрд сўмлик 1 263 тонна этил спиртидан антисептик маҳсулоти ишлаб чиқармасдан, этил спиртини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги, шунингдек ушбу маблағлар ҳисобидан “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг  тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.