Узб

Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган МЧЖ аниқланди

Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган МЧЖ аниқланди

110
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand credit” номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга ошириб, “lnstagram” ижтимоий тармоғида олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.