Солиқ ислоҳотларига бағишланди
1562
Бош прокуратура Академиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш масалаТадбирда Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари, шунингдек, барча ҳудудларда тузилган бюджетга қўшимча даромадлар захираларини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳлар аъзолари иштирок этди.
Семинарда Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов ва Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Рустамов маъруза қилди.
Ўқув семинари давомида юқоридаги фармонда назарда тутилган ташкилий чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини юқори даражали сервисга йўналтирилган хизматга айлантириш бўйича қўйилган вазифаларни бажариш, солиқ ислоҳотларининг самарали амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, солиққа тортиш базасини кенгайтириш бўйича идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда солиқ тўловчилар ва солиқ объектларини паспортлаштириш ишларини ташкил этиш, транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлар фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, солиқ қарздорлигини ундиришни самарали ташкил этиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Ўқув семинарида вилоят студияларидан қатнашган иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.