Қозоғистон Республикаси пойтахтида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг навбатдаги Форуми бўлиб ўтмоқда.
447
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари республиканинг давлат органлари вакиллари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19-21 июль кунлари Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) ўтказилаётган Евроосиё гуруҳининг Форумида иштирок этмоқда.Форум Евроосиё гуруҳи минтақасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид жиноятларни аниқлаш, ушбу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва суд тартибида кўриб чиқишнинг самарадорлигига бағишланган.
Ушбу Форумда Беларусь, Италия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикасининг суд, прокуратура ва молиявий разведка бўлинмалари вакиллари, шунингдек БМТнинг наркотик моддалар ва жиноят бошқармаси, ЕХҲТ, ОТБ, МДҲнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси, Молиявий мониторингнинг халқаро ўқув-услубий маркази ва АҚШ элчихонасининг делегатлари таклиф этилган.